Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Қонунлар
Параллельные места
— Илтимосингга мувофиқ уларни кечираман, — деди Мусога Эгамиз. — Лекин Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи, ер юзини тўлдирган улуғворлигим ҳақи, онт ичиб айтаманки, бу одамларнинг бирортаси Мен оталарига ваъда қилган юртга кирмайди. Улар Менинг буюк қудратимни, Мисрда ва саҳрода қилган мўъжизаларимни кўра туриб Менга қулоқ солмадилар, Мени қайта–қайта синадилар. Мени хўрлаган бу одамлар Канъон юртини кўрмайдилар. бу одамларнинг бирортаси Мен оталарига ваъда қилган юртга кирмайди. Улар Менинг буюк қудратимни, Мисрда ва саҳрода қилган мўъжизаларимни кўра туриб Менга қулоқ солмадилар, Мени қайта–қайта синадилар. Мени хўрлаган бу одамлар Канъон юртини кўрмайдилар. Лекин қулим Холиб бундайлардан эмас. У Менга содиқ қолди. Шунинг учун Мен уни ўзи кўриб келган ўша юртга олиб кираман. Унинг насли юртни эгаллайди. Энди эса Омолек ва Канъон халқлари яшайдиган водийларга бора кўрманглар. Эртагаёқ орқага қайтинглар, Қизил денгиз йўлидаги саҳрога боринглар. Эгамиз Мусо билан Ҳорунга деди: — Қачонгача бу қабиҳ жамоа Мендан нолийверади?! Мен Исроил халқининг минғирлаб нолишини эшитдим, бориб уларга Менинг бу гапимни айт: “Барҳаёт Худо бўлганим ҳақи, онт ичиб айтаманки, минғирлаб нолиганларингизни Мен бошингизга соламан. Мен, Эгангиз, айтдим. Жасадларингиз мана шу саҳрода қолади. Рўйхатга кирган йигирма ва ундан юқори ёшдагилар — Мендан минғирлаб нолиганларнинг ҳаммаси Мен онт ичиб, сизларга яшаш учун бермоқчи бўлган юртга киришмайди. У юртга фақат Яфунах ўғли Холиб билан Нун ўғли Ёшуа киришади. Ўша куни Мусо қасам ичиб менга шундай деган эди: “Канъон юртида қадаминг етган ерлар сенга ва авлодингга абадий мулк қилиб берилади, чунки сен Эгам Худога содиқ қолдинг.” Худо онт ичиб: “Улар фароғат диёримга кирмайди”, дея ким ҳақида айтган эди? Албатта итоатсиз одамлар ҳақида!
Выбор основного перевода