Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Қонунлар
Параллельные места
Даставвал улар Нагав чўлини кесиб ўтиб, Хеврон шаҳрига боришганди. Ўша ерда Оноқ авлодидан келиб чиққан Охиман, Шешай ва Талмай уруғлари яшашарди. Хеврон Мисрдаги Зўван шаҳридан етти йил олдин қурилган эди. У ердан айғоқчилар Эшкўл сойлигига бориб, бир бош узумни шохи билан қирқиб олишганди. Бу бош узумни икки киши ходага осиб кўтариб кетганди. Бундан ташқари, улар анор ва анжирлардан ҳам олишганди. Айғоқчилар сойликдан бир бош узум қирқиб олганлари учун ўша сойликка Эшкўл деб ном берилди. Ниҳоят, улар юртни кўриб чиқиб, қирқинчи куни қайтишди. Порон чўлидаги Кадешга — Мусо, Ҳорун ва бутун Исроил жамоаси олдига келишди. Уларга кўрган–билганларини айтиб, ўша юртнинг меваларини кўрсатишди. Улар Мусога шундай деб айтишди: — Сиз бизни юборган юртга бордик, у ерда чиндан ҳам сут ва асал оқиб ётибди. Мана бу мевалар ўша ердан.
Выбор основного перевода