Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Қонунлар
Параллельные места
Лекин у ернинг халқлари кучли, шаҳарлари мустаҳкам ва ниҳоятда улкан экан. Биз у ерда ҳатто Оноқ авлодини ҳам кўрдик! Омолек халқи — Нагав чўлида, Хет, Ёбус ва Амор халқлари — қирларда, Канъон халқи эса Ўрта ер денгизи қирғоқларида ва Иордан дарёси бўйларида истиқомат қилишар экан. Холиб Мусонинг рўпарасида турган халқни тинчлантириб: — Бўла қолинглар, ўша юртга ҳужум қилиб, уни эгаллаб олайлик. Ўша юртни босиб олишга албатта кучимиз етади, — деди. Лекин Холиб билан бирга борганлар: — У халққа бас кела олармидик?! Улар биздан кучлироқ–ку! — дейишди. Шундай қилиб, улар ўзлари кўриб келган юрт тўғрисида Исроил халқи орасида бўлмағур миш–мишлар тарқата бошлашди: “Биз кўриб келган юрт у ерда яшашга борадиганларни ютиб юборар экан. Ўша юртдаги ҳамма одамлар дев қомат экан. Биз у ерда ҳатто улкан паҳлавонлар уруғидан бўлган Оноқ авлодини кўрдик. Уларнинг олдида ўзимизни худди чигирткадай ҳис қилдик. Ҳа, уларнинг назарида ҳам биз чигирткадай эдик.” Қулоқ сол, эй Исроил! Бугун Иордан дарёсининг нариги томонига ўтасизлар. Ўзларингиздан кўпроқ ва кучлироқ бўлган халқларнинг ерларини мулк қилиб оласизлар. Уларнинг улкан шаҳарлари осмонўпар деворлар билан ўралган. Ўша кучли, бўйи баланд халқ Оноқ авлодидандир. Уларни ўзларингиз биласизлар, “Оноқ авлодига ким ҳам бас кела оларди?!” деган гапларни эшитгансизлар.
Выбор основного перевода