Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Қонунлар
Параллельные места
Эртасига улар тонг саҳарда турдилар, Канъондаги қирларга томон жўнаётиб шундай дедилар: — Қани, кетдик, гуноҳ қилганимизни англаб етдик. Мана энди Эгамиз бизга ваъда қилган ўша юртга киришга тайёрмиз. Лекин Мусо: — Нима учун Эгамизнинг амрига яна итоатсизлик қиляпсизлар? — деди. — Бу билан ҳеч нарсага эришолмайсизлар–ку! У ерга борманглар. Эгамиз сизлар билан эмас! Душманларингиз олдида мағлуб бўласизлар! Омолек ва Канъон халқлари сизларга қаршилик кўрсатишади. Қирилиб кетасизлар. Сизлар Эгамиздан юз ўгирганингиз учун, У сизлар билан бирга бўлмайди. Бироқ Исроил халқи билганидан қолмай ўша ердаги қирларга чиқди. Эгамизнинг Аҳд сандиғи билан Мусо эса қароргоҳда қолишди. Ўша қирларда яшайдиган Омолек ва Канъон халқлари пастга тушиб, Исроил халқига ҳужум қилишди, уларни Хўрмахгача қувиб боришди. Атрофимни арилардай ўраб олдилар, Тикан алангасидай лов этдилар–да, ўчдилар, Эгамнинг қудрати билан уларни улоқтирдим.
Выбор основного перевода