Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўспирин Шомуил Элахнинг қўли остида Эгамизга хизмат қилиб юрарди. Ўша пайтлари Эгамизнинг каломи кам келар, ваҳий ҳам аҳён–аҳёнда бўларди. Худо Мисрда кўрсатган мўъжизаларни, Ҳа, Зўван текислигида кўрсатган ажойиботларни унутдилар. Эй Эгам, қачонгача биздан ғазабланасан? То абадми? Қачонгача рашкинг алангадай ёнади? Қуддус дарвозалари тупроққа беланиб ётибди, Дарвоза тамбалари парчаланиб ётибди. Шоҳу амалдорлари сургун бўлишди, Қонунлар халққа ўргатилмас энди. Эгамиздан ваҳийлар Пайғамбарларга келмас энди. Кулфат кетидан кулфат келади, миш–миш кетидан миш–миш тарқалади. Одамлар башорат истаб, пайғамбар олдига беҳуда боришади. Руҳонийлар таълимот беришга, оқсоқоллар маслаҳат беришга ожиз бўладилар. Эгамиз Раббий демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен юртга очарчилик юбораман. Одамлар нон билан сувни эмас, Мен, Эгангизнинг сўзини қўмсаб, оч қолишади. Энди устингизга тун бостириб келади, Сизлар ваҳийларни кўрмайсиз. Қаро зулмат сизни ўраб олади, Башорат қилишингизга имкон бўлмайди. Сизлар учун қуёш ботади, Кундуз ҳам зулмат бўлади. Бу қабиҳ ва бевафо насл аломат сўраяпти, аммо уларга Юнуснинг аломатидан бошқа аломат берилмайди. Исо уларни қолдириб кетди.
Выбор основного перевода