Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уйнинг ичкариси садр тахталари билан қопланиб, тахталарга қовоқ ва очилиб турган гуллар сурати шундай ўйилган эдики, девор тошлари кўринмас эди. Иккала хонанинг деворига гир айланаси бўйлаб карублар, пальма дарахтлари, очилиб турган гулларнинг суратини ўйдирди. Бу хоналарнинг полини ҳам олтин билан қоплатди. Энг муқаддас хонанинг кириш жойига зайтун ёғочидан икки тавақали эшик ясаттирди. Эшикнинг кесакиси беш қиррали эди. Зайтун ёғочидан ясалган икки тавақали эшикка карублар, пальма дарахтлари, очилиб турган гуллар суратини ўйдирди, сўнг эшик устини, карублар ва пальма дарахтлари суратини ҳам олтин билан қоплатди. Асосий хонанинг кираверишидаги тўрт бурчакли кесакини зайтун ёғочидан, иккита эшикни сарв дарахти ёғочидан ясади. Эшикларнинг ҳар бири икки тавақали, йиғма эди. Эшикларнинг юзасига ҳам карублар, пальма дарахти, очилиб турган гуллар суратини ўйдириб, уларни олтин билан бир текис қилиб қоплатди.
Выбор основного перевода