Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил шоҳи кимнинг пайига тушган, ахир? Сиз кимни таъқиб қиляпсиз? Ўлган итдай ёки бургадай арзимас бўлган меними? Эй Худо, оқла мени! Шаккок халққа қарши даъвоим бор. Ўзинг мени ҳимоя қил. Мени бу ёлғончи, адолатсизлардан қутқар. Эй Эгам, душманнинг масхаралашини, Аҳмоқ одамлар Сени ҳақоратлашини ёдингда тут. Эй Раббий, мен, қулинг, қанчалар масхара бўлганимни ёдингда тут. Ҳамма халқларнинг ҳақоратларини бағримда кўтариб юрибман–ку! Мен шундай дедим: “Мен бекорга меҳнат қилдим, Кучимни беҳуда, бефойда сарф этдим.” Аммо Эгам мени ҳукм қилади–ку, Мукофотлаш Худойимнинг қўлидадир. Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мана энди Мен Ёқуб наслини яна фаровонликка эриштираман. Бутун Исроил халқига шафқат кўрсатаман. Обрўйим тўкилишига йўл қўймайман!
Выбор основного перевода