Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уларни қўрқув ва даҳшат қамраб олар. Эй Эгамиз, Сенинг халқинг ўтиб кетгунча, Ўзинг эга бўлган бу халқ ўтиб кетгунча, Улар билагинг кучи олдида тошдай қотиб қолади. Эгамизга шундай қайтарасизми, Эй аҳмоқ, нодон халқ?! У сизларни яратган Отангиз–ку! Сизга шакл берган Яратувчингиз–ку! Ҳамду сано куйланг Қуддусда тахт қурган Эгамизга! Унинг ишларини эълон қилинг халқлар орасида! Эй Башаннинг тоғи, улуғвор тоғ, Эй чўққилари кўп тоғ, Башаннинг тоғи! Эй чўққилари кўп тоғ! Худо макон қилиб танлаган тоққа Нега ҳасад билан қарайсан? Эгамиз то абад у ерда истиқомат қилади. Қудратинг билан Ўз халқингни, Ёқуб ҳамда Юсуф наслларини қутқаргансан. Улар қийналганларида, У ҳам азоб чекди, Эгамизнинг фариштаси уларни қутқарди. Севгиси, шафқати туфайли Унинг Ўзи уларни қутқарди. Эгамиз уларни кўтариб, азалдан опичлаб юрарди. Эй Эгамиз, нега бизни йўлингдан адаштирасан? Нега бизга Сендан қўрқмайдиган тош юрак бергансан? Биз Сенинг қулларингмиз. Бизнинг ҳақи–ҳурматимиз, Ўзингнинг азиз халқинг ҳақи–ҳурмати Бизга юз бургин! Эгам Қуддусдан туриб ҳайқирар, Сиондан гулдурос овози янграр, Еру осмон ларзага келар. Аммо Эгам Ўз халқини паноҳига олар, У Исроил халқининг қўрғони бўлар. Эй Худо, бегона халқлар Танлаган юртингни босиб олди, Улар муқаддас Маъбадингни булғади, Қуддусни вайронага айлантирди. Энди улар қадимги вайроналарни қайта тиклайди, Азалий вайрона ерларни яна ўнглайди, Насллар оша вайрон ётган шаҳарларни қайта қуради.
Выбор основного перевода