Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Исроил халқи денгиздаги қуруқ ердан юриб, ўта бошлади. Сув Исроил халқининг ўнг томонида ҳам, чап томонида ҳам девор бўлиб турарди. У Эгамизнинг уйига, шоҳ саройига, ҳар бир ҳашаматли иморатга, Қуддусдаги ҳамма уйларга ўт қўйди. Қўриқчилар сардори бошчилигида бутун Бобил лашкари Қуддус деворларини йиқитди. Набизарадон қолган ҳамма халқни — шаҳарда тирик қолганларни, Бобил шоҳи томонга ўтган қочоқларни асир қилиб олиб кетди. Узумчилик ва деҳқончилик билан машғул бўлсинлар дея, ҳеч вақоси йўқ, қашшоқ одамлардан баъзиларинигина қолдирди, холос. Бобилликлар Эгамизнинг уйидаги бронза устунларни, араваларни, бронза ҳовузни парчалаб, бронзанинг ҳаммасини Бобилга олиб кетдилар. Эй Эгам, севаман Сен маскан қилган уйни, Улуғворлигинг порлаган жойни. Эй Худо, бегона халқлар Танлаган юртингни босиб олди, Улар муқаддас Маъбадингни булғади, Қуддусни вайронага айлантирди. Мен — Ўз қулинг билан қилган аҳдингдан қайтдинг, Унинг тожини Сен тупроққа қординг. Отларинг туёқлари денгизни босиб эзади, Баҳайбат сувларни бир жойга йиғиб қўяди.”
Выбор основного перевода