Ғазабинг ила уларни йўқ қилгин, Битта ҳам қолдирмай қириб ташлагин. Шунда эй Худо, Ёқуб насли устидан ҳукмрон эканлигинг Ернинг тўрт томонида маълум бўлади.
Эй Эгам, мен учун қасос оласан. Содиқ севгинг то абад давом этар, Ўзинг яратганларни тарк этмагин.
У қаттиқ ғазабга миниб, Исроилнинг бор қудратини йўқ қилди. Ғанимлар ҳужум қилганда, Ўз халқини ҳимоя қилмади. Авжига чиққан олов ёндиргандай, Ёқубнинг юртини ёндириб юборди.