Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мисрга қарши қўл кўтариб, Исроил халқини Мисрликларнинг орасидан олиб чиққанимда, Эгангиз Мен эканлигимни Миср халқи билиб олади. Мусо билан Ҳорун Эгамизнинг амрига биноан иш тутдилар. Мусо қўлини кўтариб, қояга таёғи билан икки марта урган эди, қоядан шариллаб сув оқди. Жамоанинг ўзи ҳам, уларнинг моллари ҳам сув ичди. Бутун олам Раббийси — Эгамизнинг Аҳд сандиғини кўтарган руҳонийларнинг оёқлари Иордан дарёсининг сувларига тегиши биланоқ оқим тўхтаб қолади, сув бир жойда йиғилиб туради. Эгамиз Худо биз ўтишимиз учун Қизил денгизни қуритгандай, бу ерда ҳам биз ўтиб бўлмагунимизча Иорданнинг сувларини қуритган эди. Эгамиз қояни очди, сув отилиб чиқди, Саҳро бўйлаб дарёдай сув оқди. Эгамиз уларни саҳродан олиб борганда, Улар ташналикдан қийналмадилар. Худо улар учун қоядан сув чиқарди. У қояни ёрди, сувлар пишқириб чиқди. Сен эмасмидинг денгизни қуритган, Ғоят тубсизликдаги сувларни қуритган?! Ўзингга тегишли бўлганлар ўтсин деб, Денгиз тубини йўл қилган Сен эмасмидинг?!
Выбор основного перевода