Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Жамики бойлар ҳам зиёфат еб, Унга таъзим қилади. Тупроқ остига кетаётганлар ҳам Унга сажда қилади, Ҳатто ўз ҳаётини сақлай олмайдиганлар таъзим қилади. Махлуқ Левитаннинг бошларини эзиб ташлагансан, Чўл жонзотларига уни емиш қилиб бергансан. Шоҳлар сенга хизмат қилиб, боқади, Маликалар сенга энагалик қилади. Бошлари ерга теккудай бўлиб, Улар сенга таъзим қилади, Оёқларинг чангини ялаб–юлқайди. Ўшанда Мен Эганг эканлигимни биласан. Менга умид боғлаган шарманда бўлмайди.” Илон каби улар тупроқ ялайди, Судралувчи махлуқлар каби тупроқ ошайди. Эй Эгамиз Худо, улар титраб–қақшаб, Ўз уяларидан Сенинг олдингга чиқадилар. Сенинг ҳузурингда даҳшатга тушадилар.
Выбор основного перевода