Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгам сенга идрок билан фаҳм–фаросат берсин, токи У Исроил ҳукмронлигини сенга топширганда, сен Эганг Худонинг қонунига риоя қила олгин. Эгамиз уларга барака беради, Нажоткор Худо уларни оқлайди. Унга бўлган чексиз севгимда то абад собит тураман, У билан қилган аҳдимни давом эттираман. Унинг наслини то абад мустаҳкам қиламан, Унинг тахти осмон тургунча туради. Борди–ю, унинг насли қонунимдан юз ўгирса, Менинг қоидаларим бўйича улар юрмасалар, Агарда фармонларимни бузсалар, Менинг амрларимга риоя этмасалар, Уларни итоатсизлиги учун хивич билан жазолайман, Гуноҳи учун уларни таёқ билан жазолайман. Довуддан эса севгимни дариғ тутмайман, Садоқатимга асло хиёнат этмайман. Мен аҳдимни бузмайман, Айтган сўзимдан асло қайтмайман. Муқаддас номим ҳақи илк ва сўнг марта онт ичдим, Довудни Мен асло алдамайман. Унинг насли то абад давом этади, Унинг тахти қаршимда қуёш каби туради. Адолат унинг белидаги камар бўлади, Ҳаққоният унинг белидаги белбоғ бўлади. Худойи Таолонинг азизларига эса шоҳлик, ҳукмронлик ва ер юзидаги барча салтанатларнинг улуғворлиги берилади. Ҳамма ҳукмдорлар уларга бўйсуниб, хизмат қиладилар, уларнинг шоҳлиги абадий шоҳлик бўлади.» Ўша куни Мен Қуддус аҳолисини ҳимоя қиламан. Уларнинг орасидаги энг ожизи ҳам Довуддай кучли бўлади. Довуд авлоди эса Менинг фариштамдай, худди Ўзимдай Қуддус аҳлини бошлаб боради. Шунингдек, Ота ҳеч кимни ҳукм қилмайди, балки ҳукм қилиш ҳуқуқини Ўғлига берган,
Выбор основного перевода