Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил халқининг Худоси — Эгамизга То абад олқишлар бўлсин.” Шундан кейин жамики халқ: “Омин!” деб Эгамизга ҳамду санолар айтди. Олқишлар бўлсин абадулабад Исроил халқининг Худоси — Эгамизга! Омин! Омин! Мўъжизалар яратувчи Худо Сенсан, Халқлар орасида қудратингни кўрсатган Сенсан. Зеро, Сен буюксан, мўъжизалар кўрсатасан, Сен танҳо Худосан. Исроил халқининг Худоси — Эгамизга То абад олқишлар бўлсин, Жамики халқлар: “Омин”, деб айтсин. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Шукрона айтинг Худога, Фақатгина У буюк ажойиботлар кўрсатади. Унинг содиқ севгиси абадийдир. “Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! У бизга ёрдамга келди, Ўз халқини асоратдан халос қилди.
Выбор основного перевода