Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Жамики бойлар ҳам зиёфат еб, Унга таъзим қилади. Тупроқ остига кетаётганлар ҳам Унга сажда қилади, Ҳатто ўз ҳаётини сақлай олмайдиганлар таъзим қилади. Жамики халқларни Сен яратгансан, Эй Раббий, улар келиб, Сенга таъзим қилади, Номингга шуҳрат келтиради. Исроил халқининг қутқарувчиси, Уларнинг Муқаддас Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Эй хору зор бўлган бечора қулим, Сен халқларнинг нафратига учрагансан, Ҳукмдорларнинг қулига айлангансан. Бироқ сенга айтаманки, Сени кўриб, шоҳлар ўрнидан туради, Ҳукмдорлар тиз чўкиб таъзим қилади. Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Содиқ Эгангиз ҳақи–ҳурмати шундай қилади. Ахир, У сени танлаган–ку!” Халқлар шаҳарнинг нурида юришади. Ер юзи шоҳлари унга ўз бойликларини келтиришади.
Выбор основного перевода