Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Малика Сулаймонга 250 пуд олтин, беҳисоб хушбўй зираворлар, қимматбаҳо тошлар ҳадя қилди. Ҳеч ким шоҳ Сулаймонга олдин ҳам, кейин ҳам Шава маликаси берганчалик хушбўй зираворлар ҳадя қилмаган эди. Эгамиз Ўз қулини эзишни, азоблашни маъқул кўрди. Шундай бўлса ҳам, Эгамизнинг қули ўз наслини кўради, Узоқ умр кечиради, Чунки у ўзини гуноҳ учун назр қилди. У орқали Эгамизнинг хоҳиши бажо бўлади. Юртинг туя сурувларига тўлиб кетади, Мидиён, Эфахнинг бўталоқлари билан тўлади. Уларнинг ҳаммаси Шава юртидан келади, Олтину тутатқилар олиб келади. Улар Эгамизга мадҳлар айтади. Мунажжимлар уйга кириб, Болани ва Унинг онаси Марямни кўрдилар. Тиз чўкиб, Болага таъзим қилдилар. Сўнг хазиналар солинган қутичаларини очиб, Унга олтин, хушбўй тутатқилар ва миррани тортиқ қилдилар. Унинг руҳонийлиги бу фоний дунёнинг талабига, яъни насл–насабга доир қоидаларга асосланмаган, балки Маликсидиқнинг руҳонийлиги сингари, чексиз ҳаёт қудратига асосланган. Сен: «Бойман, ўзимга тўқман, ҳеч нарсадан кам–кўстим йўқ», — дейсан. Аслида эса аянчли, ачинарли аҳволда эканингни, қашшоқ, кўр ва яланғоч эканингни билмайсан! Сенга маслаҳат бераман: бойишинг учун Мендан оловда тобланган олтинни сотиб ол. Шармандали яланғочлигингни ёпиш учун эгнингга оқ кийим, кўришинг учун кўзларингга суртадиган малҳамни Мендан сотиб ол.
Выбор основного перевода