Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Чегараларингизни Қизил денгиздан Ўрта ер денгизигача, саҳродан Фурот дарёсигача кенгайтираман. Шу юртнинг халқларини қўлларингизга бераман. Сизлар уларни олдингиздан қувасизлар. Сулаймон Фурот дарёсидан Филистлар ерига ва Миср чегараларига қадар бўлган ҳамма ўлкаларда шоҳлик қиларди. Бу ўлкалардаги халқлар Сулаймонга ўлпон тўлаб, умр бўйи унга тобе бўлдилар. Шундан кейин аёл эшакни эгарлаб, хизматкорга: — Эшакни ҳайда, — деди, — мен сенга гапирмагунимча секинлама. Тила, халқларни сенга мулк қилиб бераман, Ернинг тўрт томони сеники бўлади. Мен Эфрайимнинг жанг араваларини йўқотаман, Қуддуснинг жанг отларини тортиб оламан. Уруш камонлари ҳам йўқ қилинади, Шоҳингиз халқларга тинчлик келтиради. Мен бир денгиздан иккинчисига қадар, Фурот дарёсидан тортиб Ер юзининг тўрт томонига ҳукмронлик қиламан.
Выбор основного перевода