Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша инсон умрини фаровонликда ўтказади, Унинг насли юртни мулк қилиб олади. Чунки тўғри одам ўша ерда яшайди, пок одам у ерда қолади. Эгамиз қуръа ташлаб, ҳар бирининг улушини берди, Арқон билан ўлчаб, юртни уларга бўлиб берди. Бу юрт то абад уларнинг мулки бўлади, Авлодлар оша улар бу ерда яшайди. Ёрдам сўраб, фарёд қилганингизда Атрофингиздаги бутлар сизларни қутқарсин! Уларнинг ҳаммасини шамол супуриб кетади, Шабада уларни учириб кетади. Мендан паноҳ топганлар эса юртни мулк қилиб олади, Улар Менинг муқаддас тоғимга эгалик қилади.” Халқингнинг ҳаммаси солиҳ бўлади, Улар юртни то абад мулк қилиб олади. Ўзим ўтқазган ниҳолдир улар, Менга шуҳрат келтирсин деб, яратган Қўлларимнинг ижоди улар.
Выбор основного перевода