Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин Юсуф рад қилди ва хўжайинининг хотинига деди: — Ўзингиз ўйлаб кўринг, мен бу ерда бўлганим учун, хўжайиним хонадонидаги ҳеч бир нарса тўғрисида қайғурмайди, ҳамма нарсасини менинг қўлимга топшириб қўйди. Бу хонадонда ҳеч ким мендан катта эмас. Сиздан бошқа бирор нарсани мендан аямади. Чунки сиз унинг хотинисиз. Қандай қилиб мен шу қадар қабиҳлик қилиб, Худога қарши гуноҳ қиламан?! Ҳозиргидай, Унинг фармонлари бўйича юрмоқ учун, амрларига риоя этмоқ учун чин юракдан Эгамиз Худога боғланинглар.” Қонунингни севганлар буюк тинчликка эга бўлар, Ҳеч нарса уларга тўсиқ бўла олмайди. Баттолнинг усуллари ёвуздир, У ёмонликлар режалаштиради, Ёлғон гап–сўзлари билан Фақирнинг ҳақ даъвосини йўққа чиқариб, Бечорани нобуд қилади. Эгам айтар: “Солиҳ одамлар ўлиб кетяпти, Ҳеч ким бу ҳақда фикр юритмайди. Тақводорлар йўқ бўляпти. Ёвузликдан қутулсин деб, Солиҳлар оламдан ўтяпти. Ҳеч ким бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмайди. Солиҳ инсонлар тинчликка эришади, Тўғри юрганлар ўлимда ҳам ором топади. “Эй Эгам, ваъдангни Сен бажо айладинг, Энди тинчгина ўлишга рози бу қулинг. Иброҳим унга шундай деб жавоб берибди: — Унутма, ўғлим, сен ҳаётлигингда ҳамма яхши нарсаларингни олиб бўлдинг, Лазар эса фақат ёмонлик кўрди. Энди у бу ерда тасалли топяпти, сен бўлсанг, азоб чекяпсан. Яхшилик қиладиганларга эса — яҳудийларга ҳам, ғайрияҳудийларга ҳам, шараф, ҳурмат–эҳтиром ва тинчлик насиб этади.
Выбор основного перевода