Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Очиқ қўл бўлинг, унга керакли нарсани етарлича қарзга беринг. Унга сахийлик билан қарз беринг, бунинг учун ачинманг. Шунда Эгангиз Худо ҳар бир ишингизга барака беради. Фосиқ қарз олади–ю, қайтариб бермайди, Солиҳ эса ҳиммат ила инъом қилади. Яхши одам сахий, қарз беради, Адолат билан иш юритади. Бойлигини муҳтожларга сахийлик ила тақсимлайди, Унинг солиҳлиги то абад давом этади. У қудратли, ҳурматли бўлади. Дарвозаларинг тамбаларини У мустаҳкам қилади, Ичингдаги болаларингга У барака беради. Сиздан сўраганга беринг, сиздан қарз олмоқчи бўлгандан юз ўгирманг. Агар сиз қайтариб олишга умид қилиб қарз берсангиз, қандай савоб қилган бўласиз?! Ҳатто гуноҳкорлар ҳам қанча қарзлари бўлса, ҳаммасини қайтариб олиш мақсадида гуноҳкорларга қарз берадилар. Лекин сиз душманларингизни севинг, уларга яхшилик қилинг, қайтариб беришини ўйламай, қарз беринг. Шунда буюк мукофот олиб, Худойи Таолонинг фарзандлари бўласизлар. Ахир, Унинг Ўзи ҳам ношукурларга ва фосиқларга меҳрибон–ку!
Выбор основного перевода