Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фосиқларга ғайирлик қилмагин, Бадкирдорларга ҳасад қилмагин. Ғазабдан ўзингни тий, қаҳрдан қайтгин, Ич–этингни ема, бу фақатгина зарарга олиб боради. Мен Эгамизга умид боғладим, У менга юз бурди, фарёдимни эшитди. Жоним ёлғиз Худога мунтазирдир, Нажот менга Худодан келади. Эй жоним, ёлғиз Худога мунтазир бўлгин, Умидим манбаи Унинг Ўзидир. Фосиқнинг яшнаётганини кўрганимда, Такаббурларга ҳасад қилдим. Эгамиз Раббий, Исроил халқининг Муқаддас Худоси шундай демоқда: “Менга қайтсангиз нажот топасиз, Ҳаловатли бўлсангиз қутқариласиз. Сокинлигу ишончингиз сизнинг кучингиз бўлади. Аммо сизлар буни хоҳламадингиз. Сен билан даъволашганимда, эй Эгам, Сен ҳар доим ҳақ бўлиб чиқасан. Шундай бўлса–да, Сен билан яна гаплашмоқчиман, Адолат хусусида савол бермоқчиман. Нечун фосиқларнинг иши юришади? Нечун мунофиқлар роҳатда яшайди?
Выбор основного перевода