Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахир, улар эрталаб бор, Кечаси эса йўқ бўлиб кетадиган инсонлар–ку! Уларнинг номи абадий ўчиб кетади. Фосиқларнинг шодлиги узоққа чўзилмайди–ку, Бетавфиқларнинг қувончи бир лаҳзалик–ку! Ўзларининг ахлатидай бутунлай йўқ бўлиб кетади. Уларни олдин кўрганлар: «Қани энди улар?» деб сўрайдилар. Шу боис гўзал Қуддус дарвозалари олдида Сенга ҳамду сано айтайин, Менга нажот берган Сенсан, Шу боис ҳам қувонайин. Мен–чи, ўхшайман Худонинг уйидаги Кўм–кўк зайтун дарахтига. Худонинг содиқ севгисига Мен то абад умидимни боғлайман.
Выбор основного перевода