Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қаҳрли нафасингдан сув бир жойга йиғилиб, Девор каби тик туриб қолди, Денгизнинг қаъри қаттиқ ер бўлиб қолди. Бутун олам Раббийси — Эгамизнинг Аҳд сандиғини кўтарган руҳонийларнинг оёқлари Иордан дарёсининг сувларига тегиши биланоқ оқим тўхтаб қолади, сув бир жойда йиғилиб туради. Денгиз ер тубидан отилиб чиққанда, Дарвозаларни ёпиб, тўсиб қўйган ким? Денгизни ёриб, ўртасидан уларни ўтказди, Сувларни девор каби тик қилиб қўйди. Наҳотки Мендан қўрқмасангизлар?! Менинг олдимда титрамасангизлар?! — деб айтмоқда Эгамиз. — Ахир, Мен денгизга қумни чегара қилиб қўйдим, Ўтиб бўлмайдиган абадий тўсиқ қилдим. Тўлқинлар кўпириб, кўтарилса ҳам, Тўсиқдан устун келолмайди. Ҳайқириб ўкирса ҳам, Ундан ошиб ўтолмайди.
Выбор основного перевода