Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг Худо: “Сувларни бир–биридан ажратиб турадиган гумбаз пайдо бўлсин”, деб амр қилди. Шундай ҳам бўлди: Худо гумбазни яратиб, гумбазнинг остидаги сувлардан гумбаз устидаги сувларни ажратди. Худо гумбазга осмон деб ном берди. Кеч кириб, тонг отди. Иккинчи кун ўтди. Шундай қилиб, осмон билан ер ҳамда улардаги жамики нарсалар яратилди. Одамлар бир–бирларига: “Келинглар, ғишт қуйиб, яхшилаб пиширайлик”, дедилар. Шундай қилиб, улар қурилиш учун ғиштдан, қоришма учун қора сақичдан фойдаланадиган бўлдилар. Худо қарорида қатъий туради, Ким Унинг фикрини ўзгартира олади?! У нима хоҳласа, шуни қилади. У адолат ила бечорани ҳукм қилади, Тўғрилик ила ер юзи мазлумларини ажрим қилади. Бир оғиз сўзи билан золимни жазолайди, Нафаси ила фосиқни ўлдиради. Азалда Калом бор эди. Калом Худо билан бирга эди, Калом Худо эди. Азалда У Худо билан бирга эди. Бутун борлиқ Калом орқали яратилган, Усиз яратилган бирон нарса мавжуд эмас. Имон туфайли биз коинот Худонинг каломи билан яратилганини англаб оламиз, кўринадиган моддалар кўринмайдиган воқеликдан вужудга келганини биламиз. Улар ҳақиқатни рад этганлари учун шундай гапирадилар, азалда Худо еру осмонни Ўз каломи орқали яратганини улар инобатга олмайдилар. Ўшанда Худо еру осмонни сувлар орасидан пайдо қилганди.
Выбор основного перевода