Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У оғзимга янги бир қўшиқ солди, Бу қўшиқ Худойимизга мадҳиядир. Кўплар Унинг ишларини кўриб, қўрқади, Эгамизга умид боғлайди. Эй олам, Эгамизни тараннум этинг! Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг. Эй замин аҳли, Эгамизни олқишлаб, хитоб қилинг, Севинчли куй–қўшиқлар ила Унга хитоб қилинг. Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг! Ер юзининг ҳар бир четидан Эгамизни тараннум этинг! Эй кемаларда сузиб келадиганлар, Денгиздаги барча жонзотлар, Эгамизга қўшиқ айтинг! Эй денгиз ортидаги юртлару Бу юртларни тўлдирганлар, Эгамизга қўшиқ айтинг! Улар қуйидагича янги қўшиқ айтишар эди: “Сен ўрамни олишга, Унинг муҳрларини ечишга лойиқсан! Чунки Сен бўғизланган эдинг, Ўз қонинг эвазига ҳар бир қабила, миллат, элату халқдан Худо учун одамларни қутқариб олдинг. Эгамизнинг буйруқлари тўғридир, Қалбларни шодликка тўлдиради, Эгамизнинг амрлари равшандир, Улар кўзларга нур беради. Сенинг садоқатинг насллар оша давом этади, Ерни барқарор қилгансан, у то абад тураверади.
Выбор основного перевода