Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз ер юзидаги ҳаммани кузатиб туради, Унга содиқ бўлганларга У куч–қудрат беради. Сен ақлсизларча иш тутдинг. Бундан буён сенинг бошинг урушдан чиқмайди. Зотан, Худо ернинг тўрт томонини ҳам кўриб туради, Фалак остидаги ҳамма нарсани кузатиб туради. Одамлар қилган ишларни Худо кузатиб туради, Улар босган ҳар бир қадамни Худо кўриб туради. Эгамиз Ўзининг муқаддас Маъбадидадир, Эгамизнинг тахти самодадир. У инсонни кўздан қочирмайди, Нигоҳи инсонни текшириб туради. Бутун борлиқ Худонинг кўзи олдида яп–яланғоч ва очиқдир. Ҳеч ким ва ҳеч нарса Ундан пинҳон эмас. Биз Унга ҳисоб берамиз!
Выбор основного перевода