Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо қарорида қатъий туради, Ким Унинг фикрини ўзгартира олади?! У нима хоҳласа, шуни қилади. Кўп мўъжизалар кўрсатдинг, эй Эгам Худо, Бизга қаратилган кўп ниятларингни бажардинг. Бирор зот Сенга тенг кела олмас, Оғиз очиб, мўъжизаларинг ҳақида айтсам, Нақадар кўплигини санай олмасдим. Инсоннинг юрагида ният кўп, лекин фақат Эгамизнинг айтгани амалга ошади. Кексайгунингча ҳам Мен Ўшаман, Сочинг оқарганда ҳам сени кўтариб юраман. Мен сени яратганман, Ўзим сени кўтараман. Ўзим сени кўтариб, қутқараман. Охирида нима бўлишини бошидаёқ айтаман. Содир бўлмаганларни олдиндан билдираман. «Ниятларим бажо бўлади, Барча истакларимни ижро этаман», деб айтмоқдаман. Ҳақиқатан, Ҳирод билан Пўнтий Пилат ғайрияҳудийлар ва Исроил халқи билан бирга бу шаҳарда Сенинг муқаддас Қулинг, Ўзинг Масиҳ қилиб танлаган Исога қарши тўпландилар. Қудратинг ва хоҳиш–ироданг билан Ўзинг илгаридан қарор қилган ҳамма нарсани улар ижро этдилар.
Выбор основного перевода