Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо Исроил халқининг оҳу нолаларини эшитди. Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб билан аҳд қилиб берган ваъдаси Унинг ёдида эди. Лекин Мени севиб, амрларимга риоя қиладиганларнинг минг–минг авлодларига содиқ севгимни кўрсатаман. Шундай қилиб, Эгангиз Худо ҳақиқий Худо эканини билиб қўйинглар. У содиқ Худодир! Уни севадиган, Унинг амрларини бажарадиганларнинг мингинчи авлодигача аҳдини содиқ сақлайди. Ўзидан қўрққанларга ризқ–рўзини беради, Ўз аҳдини доимо ёдида тутади. У халқини қутқарди, То абад аҳди билан уларни Ўзига боғлади. Унинг номи муқаддас, қўрқинчлидир. Шундай қилиб, Худо ота–боболаримизга илтифот айлади, Муқаддас аҳдини ёдида тутди. Худо Иброҳимга у ердан мулк бермади, ҳатто бир қарич ер ҳам бермади. Лекин Иброҳимга ва унинг наслига ўша юртни мулк қилиб беришни ваъда қилди. Ваҳоланки, ўша пайтда Иброҳимнинг фарзанди йўқ эди.
Выбор основного перевода