Шундан кейин Эгамиз Ибромга деди: “Ўз юртингдан, қариндош–уруғларинг олдидан — отанг хонадонидан чиқиб кет. Мен сенга бир юртни кўрсатаман, ўша ерга борасан.
Шундай қилиб, Ибром хотинини, жияни Лутни ва бор мол–мулкини олиб, Мисрдан чиқди ва шимолга — Нагав чўлига йўл олди.
Шунда Ибром Лутга деди: — Менинг чўпонларим билан сенинг чўпонларинг ўртасида жанжал бўлмаслиги керак. Ахир, биз яқин қариндошлармиз.
Имони туфайли Иброҳим Худога итоат қилди. Худо унга: “Мен сенга мулк қилиб берадиган ерга бор”, деб буюрганда, Иброҳим қаерга кетаётганини билмасдан йўлга тушди.