Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Мен Исроил халқининг минғирлаб нолиганини эшитдим. Уларга шу гапларни етказ: “Оқшом гўшт ейсизлар, эрталаб эса тўйгунингизча нон ейсизлар. Ўшанда Эгангиз Худо Мен эканлигимни билиб оласизлар.” Шу куни оқшомда беданалар учиб келиб, қароргоҳни босиб кетди. Эртасига эрталаб қароргоҳ атрофига шудринг тушди. Шудринг кўтарилгач, ер юзи лайлак қор учқунига ўхшаш, қировсимон бир нарса билан қопланди. Исроил халқи бу нарсани кўрганда, нима эканини билолмасдан: “Бу нима?” деб бир–бирларидан сўрайвердилар. — Тановул қилишларингиз учун Эгамиз сизларга берган нон шудир, — деди Мусо Исроил халқига. Улар есин деб, манна ёғдирди, Осмоннинг донини уларга берди. У чангдай мўл қилиб, халқига гўшт ёғдирди, Ҳа, денгиздаги қумдай мўл қилиб қушлар ёғдирди. Ахир, ота–боболаримиз саҳрода манна еганлар. Муқаддас битикларда: “Худо уларга есин деб, осмондан нон берди”, деб ёзилган–ку.
Выбор основного перевода