Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Онамнинг бачадонини беркитмагани учун, Мени шунча қайғудан холи қилмагани учун Ўша кеча лаънати бўлсин. Менга бир сўз яширинча келди, Қулоғимга шивирлаб эшитилди. Сўнг Кўрах ва унинг шерикларига шундай деди: — Эртага эрталаб Эгамиз Ўзиникиларни кўрсатади. Ўзига тегишли бўлган одамини аён қилади. Ким Худонинг танлангани бўлса, Эгамиз ўшани Ўзига яқинлаштиради. Мен танлаган одамнинг таёғи куртак чиқаради. Шундай қилиб, сенга қаршилик қилаётган Исроил халқининг минғирлаб нолишларига Мен чек қўяман. Мусо Исроил халқига Эгамизнинг гапларини айтди. Йўлбошчилар ҳар бир қабила номидан биттадан таёқни беришди, ҳаммаси бўлиб ўн иккита таёқ бўлди. Ҳоруннинг таёғи ҳам ўша таёқлар орасида эди. Мусо таёқларни Муқаддас аҳд чодирига — Эгамизнинг олдига қўйди. Эртаси куни Мусо Муқаддас аҳд чодирига кириб қараса, Ҳоруннинг Леви қабиласини ифода этган таёғи куртак ёзибди, кўкариб, гуллабди, ҳатто бодом тугибди.
Выбор основного перевода