Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо Мисрда кўрсатган мўъжизаларни, Ҳа, Зўван текислигида кўрсатган ажойиботларни унутдилар. Мисрдаги дарёларни Худо қонга айлантирди, Мисрликлар ирмоқлардан сув ичолмай қолди. Уларни еб битирсин дея, пашшалар галасини юборди, Юртни вайрон қилсин дея, қурбақалар юборди. Уларнинг ҳосилини Худо чигирткаларга ем қилди, Уларнинг меҳнати маҳсулини чигирткаларга берди. Узумзорларини дўл билан яксон қилди, Шикамора–анжир дарахтларини жалада нобуд этди. Уларнинг чорвасини дўлга дучор қилди, Уларнинг подасини яшин алангасига берди. Кулфат элчиларини юборгандай Худо уларга алангали ғазабини, қаҳрини, Нафратини ҳамда мусибатни сочди. У Мисрдан ғазабини қайтармади, Уларнинг жонларига шафқат қилмади, Уларни вабога дучор қилди. Мисрнинг ҳамма тўнғич ўғилларини нобуд қилди, Ҳа, Хом авлодининг фахри, Қут–барака тимсолини йўқ қилди.
Выбор основного перевода