Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо Абумалекка тушида яна деди: — Сенинг пок кўнгилли эканингни биламан. Шу сабабдан Менга қарши гуноҳ қилишдан сени сақладим. Сорага тегишингга йўл қўймадим. Энди сен бу аёлни эрига қайтариб бер. Унинг эри — пайғамбар, сен учун ибодат қилади. Шунда сен тирик қоласан. Агар бу аёлни эрига қайтариб бермасанг, шуни билиб қўйки, ўзинг ҳам, бутун оила аъзоларинг ҳам ўласизлар. Шундай қилиб, Абумалек: “Кимки бу одамга ёки унинг хотинига озор етказса, ўша одамнинг жазоси ўлимдир”, деб фармон бериб, ҳаммани огоҳлантирди. Айтдики: “Мен танлаганларга тегманглар, Пайғамбарларимга зарар келтирманглар.”
Выбор основного перевода