Лекин Мен сенинг наслингни қул қилган халқни жазолайман. Сенинг наслинг бегона юртдан катта бойлик билан чиқиб кетади.
— Эганг айтмоқда: “Менга итоат қилганинг учун, ҳатто ягона ўғлингни ҳам Мендан аямаганинг учун Ўзимнинг номим билан қасамёд қиламан:
Худо Исроил халқининг оҳу нолаларини эшитди. Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб билан аҳд қилиб берган ваъдаси Унинг ёдида эди.
Эй сизлар, Эгамизнинг қули Иброҳим насли, Эй Ёқуб ўғиллари — Эгамизнинг танлаганлари, Эгамиз қилган ажойиботларини эсда тутинг, Унинг мўъжизаларини, чиқарган ҳукмларини унутманг.
У Эгамиз Худодир, У бутун ер юзини адолатли ҳукм қилади.
Ўз аҳдини У то абад ёддан чиқармас, Минглаб наслларга берган ваъдасини унутмас.
Риоя қилар У Иброҳим билан қилган аҳдига, Исҳоққа қасам ичиб берган ваъдасига.