Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳнинг мулозимларидан бири Харбона айтиб қолди: — Ҳа, айтгандай, Хомон уйининг олдига эллик тирсакли дор тайёрлаб қўйган. Бу дорга Мардохайни осмоқчи. Мардохай эса шоҳимизни огоҳлантириб унинг ҳаётини сақлаб қолган. — Ўша дорга Хомоннинг ўзини осинглар! — деб фармон берди шоҳ. Мардохай учун тайёрлаб қўйилган дорга Хомоннинг ўзини осдилар. Шундан сўнггина шоҳнинг ғазаби босилди. Уларнинг дарду балоси ўзига қайтади, Зўравонлиги ўзларининг бошига етади. Халқлар ўзлари қазиган чуқурга ўзлари йиқилди, Яширган тўрларига оёқларидан илинди. Атрофимни ўраб олганларнинг таҳдидлари, Ўзларининг бошига келсин. Ҳолингизга вой! Эй ёлғонни арқон қилиб Айбларини тортиб келадиганлар! Эй араванинг арқони билан Гуноҳларини судраб келадиганлар! Чодирларининг арқонлари узиб ташланади, Улар доноликка етишмай ҳалок бўладилар.» Аммо итоат этмасалар, Улар ўлим дарёсига ғарқ бўладилар, Ақл–идрокка эришмай, оламдан ўтадилар. Солиҳнинг тили кўпларни озиқлантиради, нодон эса ақлсизлиги туфайли ҳалок бўлади. Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, фосиқнинг ҳалокатидан севинмайман. Аксинча, фосиқлар ёмон йўлидан қайтиб, яшашини хоҳлайман. Эй Исроил, орқага қайт! Ёмон йўлдан қайт! Нима учун ҳалок бўлишинг керак?!»
Выбор основного перевода