Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо ҳамма йўлларимни кўради, Босган қадамимни кузатиб туради. Худо текширмасдан ҳам қудратлиларни қулатиб, Уларнинг ўрнига бошқаларни жойлайди. Буйруқ, шартларингга риоя қиламан, Ҳамма йўлларим Сенга маълумдир. Ширин сўз — ҳаёт дарахти, бузуқ тил — жоннинг ҳалокати. Мен халқимнинг тутган ҳамма йўлларини кўриб турибман. Уларнинг ёвуз йўллари Мендан яширин эмас. Ҳамма гуноҳлари кўз ўнгимда. Сен доно режалар тузиб, буюк ишлар қиласан. Фоний бандалар қилаётган барча ишларни кузатиб турасан. Уларни қилмишига яраша жазолайсан, қилган ишига яраша тақдирлайсан. Қилган барча қабиҳликлари ёдимда, Бироқ улар буни хаёлига келтирмайди. Мана, улар гуноҳларга ботишди, Кўз ўнгимда бу гуноҳлар гавдаланади. Бутун борлиқ Худонинг кўзи олдида яп–яланғоч ва очиқдир. Ҳеч ким ва ҳеч нарса Ундан пинҳон эмас. Биз Унга ҳисоб берамиз!
Выбор основного перевода