Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Исроилга бало келтирадиган мен эмас, — дея жавоб берди Илёс. — Аксинча, сен ва отангнинг хонадони Эгамизнинг амрларидан юз ўгирдингизлар, Баалга сажда қилиб, Исроилга бало келтирдингизлар. Илёс халқнинг рўпарасига чиқиб, уларга танбеҳ берди: — Қачонгача икки кеманинг учини тутиб юрасизлар?! Агар Эгамиз Худо бўлса, Унга эргашинглар. Борди–ю, Баал Худо бўлса, унга сажда қилинглар. Халқдан садо чиқмади. Йўлбошчиларга: “Нима учун Худонинг уйини ўз ҳолига ташлаб қўйдингизлар?!” деб танбеҳ бердим. Левилар ва қўшиқчиларни тўплаб, ҳаммаларини ўз вазифаларига қўйдим. Ўша вақтда мен Шаббат кунлари узум эзаётган яҳудийларни кўрардим. Уюм–уюм дон, шароб, узум, анжир ва ҳар хил юкларни олиб келаётганларни кузатар эдим. Улар бу нарсаларни эшакларга юклаб, Шаббат куни Қуддусга олиб келишар эди. Улар ўз маҳсулотларини сотаётганларида, мен уларни огоҳлантириб, бундай ишларни Шаббат куни қилманглар, деб айтардим. Ўзларига ишонганларнинг қисмати шудир, Уларнинг сўзини маъқуллаганларнинг тақдири шудир: Ҳолингизга вой, эй ёмонни яхши, Яхшини ёмон деб айтадиганлар, Зулматни нур билан, Нурни эса зулмат билан алмаштирадиганлар! Эй аччиқни ширин, Ширинни аччиқ дейдиганлар! Фарзий ва саддуқий мазҳабларидан бўлган кўп одамлар сувга чўмдирилиш учун келаётганларини Яҳё кўриб, деди: “Ҳой, илонлар зоти! Бошингизга келаётган Худо ғазабидан қочиб қутуласиз, деб сизларга ким уқтирди? Худонинг қонунида, шундай ишларни қиладиган одамлар ўлимга лойиқ, деб айтилганини биладилар. Шундай бўлса–да, улар нафақат бу ишларни ўзлари қиладилар, балки ўшандай ишларни қилувчиларни қўллаб–қувватлайдилар.
Выбор основного перевода