Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худо сизга берадиган юртдаги шаҳарларингизнинг бирида Исроил халқидан бирортаси камбағал бўлса, унга нисбатан бағритошлик қилманг, зиқна бўлманг. Баъзиларнинг қўли очиқ, аммо бойлиги кўпаяверади. Баъзилар ҳаддан ташқари тежамкор, аммо қашшоқлашаверади. Камбағалга раҳм қилиш — Эгамизга қарз беришдай, У яхшиликни қайтаради. Камбағалнинг фарёдига ким қулоқ солмаса, ўзи фарёд қилганда ҳам ҳеч ким жавоб бермайди. Шуни унутмангки, оз эккан оз ўриб олади, мўл эккан эса мўл ўриб олади. Муқаддас битикларда қуйидагича ёзилган: “Бойлигини муҳтожларга сахийлик ила тақсимлайди, Унинг солиҳлиги то абад давом этади.”
Выбор основного перевода