Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен юзимни сизларга қарши бураман, душманларингиз сизларни мағлуб этади. Ёвларингиз устингиздан ҳукмронлик қилади. Сизларни ҳеч ким таъқиб қилмаса ҳам тумтарақай бўлиб қочасизлар. Ғанимларингиз юртида омон қолганларингизнинг юрагига ваҳима соламан. Сизлар ҳилпираётган баргнинг овозидан даҳшатга тушасизлар. Қиличдан қочгандай қочасизлар. Ҳеч ким сизни таъқиб қилмаса ҳам, қочиб йиқиласизлар. Эгамиз сизларни душманларингиз олдида тиз чўктиради. Уларга бир томондан ҳужум қиласизлар, аммо етти томонга тумтарақай қочасизлар. Ер юзидаги барча шоҳликлар аҳволингизни кўриб, даҳшатга тушади. Мени шер, айиқнинг панжасидан халос қилган Эгамиз ўша Филистнинг қўлидан ҳам халос қилади. — Майли бор, Худо ёр бўлсин, — деди Шоул. Улар идроксиз, бадкирдор, Халқимни бир луқма нондай еб юборади, Ҳеч қачон Худога сажда қилмайди.
Выбор основного перевода