Шоҳнинг мулозимларидан бири Харбона айтиб қолди: — Ҳа, айтгандай, Хомон уйининг олдига эллик тирсакли дор тайёрлаб қўйган. Бу дорга Мардохайни осмоқчи. Мардохай эса шоҳимизни огоҳлантириб унинг ҳаётини сақлаб қолган. — Ўша дорга Хомоннинг ўзини осинглар! — деб фармон берди шоҳ.
Солиҳларнинг қайғулари кўп бўлса, Ҳамма қайғулардан Эгамиз халос қилар.
Солиҳга аталган ёвузлик фосиқнинг бошига тушади, тўғри одамнинг ўрнига хоин ҳалокатга учрайди.