Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Узунликни, оғирликни ва миқдорни ўлчаганда ғирромлик қилманг. Тарозингиз, қадоқ тошларингиз, ўлчов тоғораю косаларингиз тўғри бўлсин. Мен сизларни Миср юртидан олиб чиққан Эгангиз Худоман. Қадоқ тошларингиз тўғри бўлсин, бири оғир, бири енгил бўлмасин. Уйингиздаги ўлчов косаларнинг ҳажми тўғри бўлсин, бири катта, бири кичик бўлмасин. Тошларингиз ҳалол ва тўғри бўлсин, ўлчовларингиз ҳам ҳалол ва тўғри бўлсин. Шунда Эгангиз Худо сизларга берадиган юртда умрингиз узоқ бўлади. Ғирромлик қиладиганларнинг ҳаммасидан Эгангиз Худо жирканади. Тўғри тарозию паллалар Эгамизникидир, тарози тошларини ҳам Худо яратган. Икки турли тарози тоши ва нотўғри ўлчов — иккови ҳам Эгамизга жирканчдир. Икки хил тарози тоши Эгамизга жирканчдир, ёлғон тарози ҳам яхши эмас.
Выбор основного перевода