Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, Худони унутганлар ҳам шу кўйга тушади, Бетавфиқларнинг умиди пучга чиқади. Улар умид боғлаган нарсалар жуда мўртдир, Улар ишонган нарсалар ўргимчакнинг тўрларидайдир. Фосиқлар буни кўриб, ғазабга минади, Алам қилганидан тишларини ғичирлатади–ю, Аммо кучдан қолади. Ҳа, фосиқларнинг истаги пучга чиқади. Фосиқ нимадан қўрқса, ўшанга дучор бўлади, солиҳ эса орзусига етишади. Аммо худбинлик қиладиган, ҳақиқатни рад этиб, адолатсизликка эргашадиганлар қаҳр–ғазабга дучор бўлади. Ёвузлик қиладиган ҳар бир инсон изтиробда қолади, унинг бошига фалокат тушади, бу инсон яҳудийми, ғайрияҳудийми — фарқи йўқ.
Выбор основного перевода