Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мағрурликнинг ортидан ҳалокат келади, такаббурликдан сўнг эса одам қоқилади. Такаббурлик ҳалокатга олиб боради, камтарлик эса иззату икромга сазовор қилади. Одамнинг мағрурлиги уни паст қилади, камтарин эса иззат–ҳурмат топади. Менга айтилган бу кароматли сўзлар ўша заҳотиёқ амалга ошди. Мен инсонлар жамиятидан ҳайдалдим. Мол каби ўт еб, осмондан тушган шудрингга чўмилдим. Сочларим бургут қанотларидай узун, тирноқларим қушнинг чангалларидай бўлгунига қадар, ҳаётим шу зайлда давом этди. Белгиланган муддат тугагач, мен кўзимни осмонга тикдим, ўша заҳотиёқ эс–ҳушим ўзимга қайтиб келди. Мен Худойи Таолога шукроналар айтдим, мангу яшовчини олқишлаб, улуғладим: “Зеро, абадийдир Унинг ҳукмронлиги, Авлодлар ошадир Унинг шоҳлиги.
Выбор основного перевода