Бойлигим кўплигидан ёки мол–мулким билан мақтандимми?
Мен–чи, ўхшайман Худонинг уйидаги Кўм–кўк зайтун дарахтига. Худонинг содиқ севгисига Мен то абад умидимни боғлайман.
Исо шогирдларига деди: — Сизга чинини айтайин: бой одамнинг Осмон Шоҳлигига кириши қийин бўлади.
Бу сўзларни эшитиб, шогирдларнинг ақли шошди. Исо эса такрорлаб деди: — Болаларим, Худонинг Шоҳлигига кириш нақадар қийин!
Аммо Худо унга шундай дебди: — Эй нодон! Шу тундаёқ жонинг олинади. Йиғиб–терган мол–мулкинг энди кимга қолади?!
Ҳа, ўзи учун бойлик йиққан, аммо Худонинг назарида бой бўлмаган одамнинг қисмати шундай бўлади.”