Доноликни қучганлар учун у ҳаёт дарахти кабидир, уни маҳкам тутганлар бахтлидир.
Ширин сўз — ҳаёт дарахти, бузуқ тил — жоннинг ҳалокати.
Мен қул эмас, эркин инсон бўлсам–да, ҳаммага қулдай хизмат қилдим. Янада кўпроқ одам Исонинг шогирди бўлсин деб, шундай қилдим.
Эсингизда бўлсин, гуноҳкорни ноҳақ йўлдан қайтарган одам ўша гуноҳкорнинг нажот топишига ва беҳисоб гуноҳларининг ювилишига сабабчи бўлади.