Севгилим меникидир, мен эса уникиман, У нилуфарлар териб, ўз боғидан завқ олади.
Доимо хушбўй шаробга тўла бўлган, Дум–думалоқ косадайдир сенинг киндигинг. Юмалоқ қорнинг эса нилуфарлар билан ўралган, Тилларанг буғдой уюми кабидир.
Кўкракларинг эгизак кийиклардайдир.