Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Шоҳ Сулаймон олтиндан икки юзта катта қалқон ясаттирди. Ҳар бир қалқонни ясашга ярим пуд олтин сарф бўлди. Яна олтиндан уч юзта кичик қалқон ҳам ясаттирди. Ҳар бир қалқон учун 400 мисқол олтин сарф бўлди. Шоҳ бу қалқонларни “Лубнон ўрмони” деган уйига қўйди. Кейинги қисмида Миспах шаҳри ҳокими Ешува ўғли Эйзар таъмирлаш ишларини олиб борди. У аслаҳахонага чиқадиган йўлнинг рўпарасидаги деворни ғишт тирговучигача бўлган қисмини таъмирлади. Кўкракларинг эгизак кийиклардайдир. Фил суягидан қурилган минорадай гўзалдир бўйнинг, Батрабим дарвозаси ёнидаги Хашбон булоқларидай ёрқиндир кўзларинг. Бурнинг эса Дамашқ шаҳрига қараган Лубнон минорасидай текисдир. Қандай гўзал ва хушрўйсан, Ҳузурбахш севгилим менинг. Арвод ва Хелекдан келган одамлар Деворларингда соқчилик қилишарди, Гамадликлар минораларингни қўриқлашарди. Деворларингга қуролларини осиб, Гўзаллигингни баркамол қилишарди. Эй Қуддусдаги шоҳ қалъаси, Худо халқининг кузатув минораси, Собиқ ҳокимиятинг ўзингга қайтади. Эй Қуддус шаҳри, Сенинг салтанатинг қайта тикланади.
Выбор основного перевода