Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Даставвал улар Нагав чўлини кесиб ўтиб, Хеврон шаҳрига боришганди. Ўша ерда Оноқ авлодидан келиб чиққан Охиман, Шешай ва Талмай уруғлари яшашарди. Хеврон Мисрдаги Зўван шаҳридан етти йил олдин қурилган эди. Буғдой, арпа, узум, анжир, анор, зайтун мойи ва асал ўша юртда мўлдир. полизлар ва боғлар яратдим, у ерларга ҳар хил мевали дарахтлар экдим. Гўзалдирсан, эй севгилим, Сен гўзалсан! Кўзларинг кабутар кўзларидай назокатлидир. Эй шимол шабадаси, қўзғал, Жануб шамоли, келгин! Боғимда эсгин, Токи хушбўй ҳидлари Ҳамма жойга таралсин. Севгилим ўз боғига келиб, Аъло меваларидан есин. Мен бодомзорга, Водий чечакларини кўришга бордим. Токлару анорлар гуллаганмикин, дея бордим. Келгин, севгилим, далаларга борайлик. Хина гуллари орасида ётиб қолайлик. Узум токи сўлиди, анжир дарахти қуриди. Хазон бўлди анор, хурмо, олма — ҳамма дарахтлар. Инсон севинчи тамом қуриб битди! Аммо бугун, тўққизинчи ойнинг йигирма тўртинчи кунидан бошлаб, сизларга нима бўлишига эътибор беринглар. Маъбадимнинг пойдевори ётқизилганига анча бўлди. Ўшандан бери, эккан уруғларингиз деярли ҳосил бермас эди, токларингиз, анжирларингиз, анорларингиз ва зайтун дарахтларингизнинг ҳосили бебарака эди. Аммо бугундан бошлаб, Мен сизларга барака бераман.”
Выбор основного перевода