Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Ёқуб яқинлашиб, отасини ўпди. Исҳоқ унинг кийимларини ҳидлаб, шундай дуо қилди: “О, ўғлимнинг ёқимли ҳиди Эгам марҳамат қилган Даланинг ҳидига ўхшар. Бузуқ аёлнинг тилидан бол томади, сўзлари — малҳамдай юмшоқ, Ёқимли сўз асал кабидир, жонга роҳат, суякларга малҳамдир. Ўғлим, асал еб кўргин, у яхши, асалари муми оғзингга шириндир. Уйғон, уйғон, эй Қуддус, Куч–қудратга тўлгин. Ажойиб кийимларингни кийгин, Эй Сион, муқаддас шаҳар! Мана энди суннатсизлар, нопоклар Дарвозаларингдан ичкари кирмайди! Мен Исроил учун шудрингдай бўламан, Шунда Исроил нилуфардай очилади, Лубнон ўрмонидай томир отади. Вой илонлар зоти! Сизлар ёвуз бўла туриб, яхши нарса гапира олармидингиз?! Ахир, одамнинг дили нимага тўлиб–тошса, ўша тилига чиқади! Янги туғилган чақалоқ соф она сутини тусагандай, сизлар ҳам Худо каломига ташна бўлинглар. Калом билан озиқланиб, улғайиб, нажотга эришинглар.
Выбор основного перевода