Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда: «Мен то абад оламнинг маликаси бўламан», деб айтдинг. Аммо буларнинг нима билан тугашини Ўйлаб кўрмадинг, ақлингга келтирмадинг. Энди бунга қулоқ сол! Эй ҳашаматни севувчи! Бехатар ўтириб, ўзингча айтасан: «Мендан бошқа малика йўқ, Тул қолмасман, фарзанд доғини кўрмасман.» Кўп сеҳр–жодуларингга қарамай, Кучли афсунларингга қарамай, Мана шу иккаласи ҳам Бир кунда бошингга тушади: Сен ҳамма болаларингдан айриласан, Тул бўлиб қоласан. “Эй инсон, Тир шоҳига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: сен мағрурланиб кетдинг. ‘Мен худоман, денгиз бағридаги худолар тахтида ўтирибман’, деб айтдинг. Сен ўзингни худодай доно деб биласан, ахир, сен худо эмас, инсонсан–ку! Наҳотки Дониёрдан ҳам доно бўлсанг?! Наҳот барча сирларни билсанг?! Сен донолигинг ва ақлинг билан ўзингга давлат орттирдинг, хазиналарингни олтину кумушга тўлдирдинг. Савдо–сотиқдаги иқтидоринг билан кўп давлат йиғдинг. Аммо бойлигинг туфайли мағрурланиб кетдинг. Эгамиз Раббий шундай демоқда: сен ўзингни худодай доно деб билганинг учун, Мен устингга бегона халқни тортиб келаман. Улар ўтакетган ёвуз халқдир. Улар гўзаллигинг ва донолигингга қарши чиқиб, қилич яланғочлайдилар. Ҳашаматингни оёқ ости қиладилар. Ўзингни эса тубсиз чуқурликка улоқтирадилар. Ҳа, сен денгиз бағрида азобланиб жон берасан. Бехатар яшаётган манман шаҳар шу кўйга тушади! “Менга тенг келадигани йўқ”, деб айтаётган шаҳарнинг ҳоли шу бўлади! Хароб бўлган бу шаҳар Ёввойи ҳайвонларнинг маконига айланади. Вайроналар олдидан ўтган–кетганлар Ундан ҳазар қилиб, ерга тупуриб кетишади.
Выбор основного перевода